Боёвутда тиббиёт ходимлари байрами кенг нишонланди

11.11.2019, 17:59

Боёвутда тиббиёт ходимлари байрами кенг нишонланди

O‘zLiDeP Боёвут Кенгаши туман тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказди.

Унда партия туман кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда ҳудудда самарали фаолият олиб бораётган шифокорлар қатнашди.

Тадбирда сўз олган партия туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Дадаева ва бошқалар кейинги йилларда соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

“Мамлакатимизда аҳолига жаҳон андозалари даражасида, юқори тиббий технологиялар воситасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан тортиб ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишгача бўлган бўғинни қамраб олувчи мукаммал тизим яратилган, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Сабоҳат Бабаева. – Бунинг натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди. Оналар ва болалар ўлими кескин камайди”.

Тадбир якунида бир гуруҳ шифокорлар партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1973
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+