O‘zLiDeP ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга кўмакдош

11.11.2019, 18:03

O‘zLiDeP ўз бизнесини бошламоқчи  бўлган фуқароларга кўмакдош

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши ҳудуддаги “Истиқлол трикотаж маҳсулотлари” МЧЖда “Мустақил юртнинг – мустақил тадбиркори” мавзусида амалий мулоқот ўтказди.

Мулоқотга соҳада ютуқларга эришиб келаётган тажрибали тадбиркорлар, ишбилармонлар таклиф этилди. Йиғилганларга ўз иш фаолияти, кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди.

“Жорий йилда ҳудуддаги фойдаланилмай турган бинони ноль  қийматда олиб, тикувчилик цехи очган эдик. Шу қисқа вақт ичида ишлаб чиқаришни кенгайтириб, маҳсулотларимизни ички бозорларга етказиб беряпмиз. Айни пайтда корхонамизда 40га яқин ишчи-ходим меҳнат қиляпти, – дейди “Наманганимпекс” МЧЖ раҳбари Р.Эгамбердиев. – Очиғи, илгари бундай чекка қишлоқларда экспортбоб маҳсулотлар тайёрланади дейишса ҳеч ким ишонмас эди. Албатта буларнинг барчаси юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор туфайлидир”.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси юртимизда тадбиркорлар сони ортишидан манфаатдор экани, агарда бизнесни бошлашда зарур маслаҳатлар керак бўлса, партия вакиллари доим кўмакка тайёрлиги таъкидланди.    

Юлдуз  ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган  вилоят

Кенгаши  матбуот  котиби

  • Кўрилди
    1161
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+