“Қарабайли” МФЙдаги аҳоли зах сувлардан азият чекмоқда? Муаммога ечим борми?

11.11.2019, 18:19

“Қарабайли” МФЙдаги аҳоли зах сувлардан  азият чекмоқда? Муаммога ечим борми?

 Халқ депутатлари Шўманой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Қдирниязовга “Қарабайли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

“Шўманой станцияси” аҳоли пункти ҳудудидаги Қўнғирот йўли бўйида кичик коллектор дренаж бор. Ушбу коллектор билан “Қарабайли” МФЙдан ўтувчи марказий коллектор оралиғида шиша толали халқаро кабель симлари жойлашган. Шу сабабли икки коллектор орасида узилиш бор. Агар шу кабель симлари бошқа ердан тортилиб, кичик коллектор ҳудуддаги марказий коллекторга қазиб берилса, маҳаллий аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланади ва зах сувларнинг олди олинади”, – дейилади ушбу мурожаатда.  

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида халқ вакили Б.Қдирниязов “Қарабайли” МФЙга борди. Фуқаролар билан суҳбатлашди, эътирозларини тинглади. Муаммо ечими бўйича туман Мелиорация бўлимига сўров юборди. Тегишли идоралардан келган жавоб хатида эса шундай дейилади.

“2013 йилда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилганига қарамай ушбу кабель икки коллектор оралиғида жойлашгани сабабли кичик коллектор марказий коллекторга уланмай қолган. 2020 йилда туман ҳудудида Давлат мелиоратив дастури асосида узунлиги 70,8 км оралиғда коллекторларни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган”, – дейилади жавоб хатида.

Муаммога ечим топилмагач, халқ ноиби бу масала юзасидан туман телекоммуникация тармоғига сўров юборди. Лекин улар ҳам    “Қарабайли” МФЙдаги марказий коллектор устидан ўтиб турган кабель туман телекоммуникация тармоғига эмас, балки Нукус шаҳрида жойлашган ТТТ филиали 6-техник боғлама корхонасига тегишли эканини  маълум қилди.  

Шундан сўнг халқ вакили бу мурожаат бўйича Нукус шаҳридаги ТТТ филиали 6-техник боғламасига депутатлик сўрови юборди. Корхона масъуллари эса ушбу хатга қуйидагича жавоб берди.  

“Сизнинг мурожаатингиз тегишли мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Қўнғирот йўли бўйидаги кичик коллектор ва “Қарабайли” МФЙ ҳудудидан ўтувчи марказий коллектор оралиғидаги ер ости шиша толали халқаро алоқа кабелини ўчирмасдан алоқа кабели тагидан икки коллектор оралиғига улкан диаметрдаги труба ўрнатиш орқали коллекторларни ўзаро бириктириш имконияти бор”, – дейди корхона маъуллари ўз жавоб хатида.

Бугун шўманойликлар катта умид билан яшамоқда. Ўйлаймизки, мутасаддилар уларга инсон яхши яшаши учун керак бўлган барча шароитларни яратиб беради. Биз эса мавзуга яна қайтамиз.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    940
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насиба2019-11-12 10:51:40

Халк ичига кириб, уларнинг муаммосини ечаётган фидойий депутатларимизга рахмат айтаман, мен ишонаман бул йилги сайловларда хам партиямиз томонидан муносиб депутатлар сайланади, Сабаби бизда бунга имкониятимиз, кучимиз ва салохиятимиз, ва муносиб кадрларимиз етарли.


Beknazarov2019-11-12 10:38:54

Депутатларнинг мақомини (ваколат) янада кенгайтириш керак деб ўйлайман. Сабаби, ҳар бир депутатга ваколат берилса, ушбу каби масалаларни ҳал қилишда тўсқинликлар бўлмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+