O‘zLiDeP кўмагида имтиёзли кредит олган фуқаро тадбиркорликни йўлга қўйди
11.11.2019, 18:26
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида жойларда турли тадбирлар ўтказиб келмоқда.
Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Тойлоқ туманидаги “Боғизоғон” МФЙда ташкил этилди.
Унда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иссиқхоналар ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
“О`zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши кўмагида “Агробанк”нинг туман филиалидан 18 млн 900 минг сўмлик кредит олиб, 2 сотих ерга иссиқхона барпо этган эдик. Ҳозирда мўъжазгина иссиқхонамизда булғор қалампири етиштиряпмиз. Мана, кўриб турганингиздек ҳосилимиз анча яхши. Бу йилги даромадимизга тўй қилмоқчимиз. Шу боис уйда ўтирган аёлларимизга ҳам томорқачилик билан шуғулланишларини тавсия қиламан”, – дейди Замира Қурбонова.
Тадбирда хотин-қизларга томорқачилик, мева-сабзавотчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
Билдирилган фикрлар
Алижон2019-11-14 10:59:57
Менда узи 5 сотих темирдан курилган иссикхона мавжуд. Лекин иситиш тизими урнатиш учун кредит ололмай юрибман. Банклардан хаттоки 36 % дан максадсиз кредит ололмаяпман. Хеч кимдан ёрдам кутмай хам куйдим