O‘zLiDeP жиззахлик ёш сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди

12.11.2019, 18:21

O‘zLiDeP жиззахлик ёш сайловчилар билан  очиқ мулоқот ўтказди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими “Демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда профессионал сайлов тизими” мавзусида очиқ мулоқот  ўтказди.

Унда партия вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари,  Жиззах политехника институтининг профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда бўлажак сайловларда илк бор иштирок этадиган ёшлар қатнашди.       

Таъкидланишича, вилоят марказий сайлов комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, бу йилги сайловларда 793835 мингдан ортиқ жиззахликлар иштирок этиши кутилмоқда. Эътиборли жиҳати, уларнинг 33216 нафарини илк бора овоз берадиган ёшлар ташкил қилади.

“Бугунги тадбир менда жуда катта таассурот қолдирди, – дейди институт талабаси Жаҳонгир Ғанибоев. – Сабаби тадбир давомида сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан бирга, ёш сайловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлдик. Энди жорий йил мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловларда энг муносиб номзодга овоз бераман”.

Тадбирда шунингдек, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳамда  партия сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида ёшларга атрофлича маълумотлар берилди.

 Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот  котиби

  • Кўрилди
    964
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+