“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!”

12.11.2019, 18:25

“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!”

O‘zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда партия ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат бўлди.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари жорий йилги сайловлар, янги сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, шунингдек, партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

“Биз жуда муҳим сиёсий жараён олдида турибмиз. Бу йил мамлакат парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтади. Бўлажак сайловларда 20 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Шу боис ҳар биримиз бу сиёсий жараёнга алоҳида тайёргарлик кўришимиз зарур”, – дейди O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши аппарат раҳбари Д.Шарапова.   

 Тадбирда таниқли хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларда байрамона кайфият улашди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1108
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна2019-11-13 08:53:16

Партиямиз тамонидан сайловолди таргивот ишлари барча туман ва шахарларда фаоллашмокда. Партиямиз фаолларидан сараланган номзодларимиз албатта сайловда халкимиз ишончига эришади дея умид киламиз ва келгусида сайланган депутатларимиз хамиша халкимиз билан бирга булиб партиямизнинг ишончини оклайди. Барча номзодларимизга омад тилаймиз!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+