Қоракўл аҳолисига нега суюлтирилган газ вақтида етказиб берилмаяпти? Мутасаддилар нима дейди?

12.11.2019, 18:51

Қоракўл аҳолисига нега суюлтирилган газ вақтида етказиб берилмаяпти? Мутасаддилар нима дейди?

Юртимизда куз фасли ҳам ўз поёнига етиб, қишнинг қор-қировли кунлари эшик қоқмоқда. Бунақа пайтда қишлоқ аҳлининг асосий дарди иссиқлик муаммосини ҳал қилиш бўлади. Баъзи ҳудудларда табиий газ етказиб беришнинг имкони бўлмаётгани сабабли бу гўшаларга кўчма газ балонлари тарқатилиб келинмоқда. Бу ҳозирча самарали усул.

Лекин ана шу балонлар ҳамма ҳудудларга ҳам ўз вақтида етказиб бериляптими? Аҳоли бу каби ишлардан розими? Афсуски, Қоракўл тумани аҳолиси бу саволга ижобий жавоб бермайди.

“Дарғали”, “Дарғабоғ”, “Шакарбек”, “Қуйи янги бозор”, “Қувача”, “Чандиробод” МФЙларида газ таъминоти бўйича аҳолини норозилиги кучайган, — дейди қоракўллик Воҳид Қиличов. — Чунки бу маҳалла аҳолисига кўчма газ балонлари 3 ойда ҳам етказиб берилмаяпти. Касалманд фуқаролар ёки ёш болали оилаларнинг бу совуқ ҳавода аҳволи нима кечади? Шуни биров ўйлайдими ўзи? Бу ҳолатга қандай баҳо беришга ҳайронман”.

Шу ўринда бир савол туғилади. Хўш, қоракўллик фуқароларнинг иссиққина шароитларда яшашга, қишдан беталафот чиқиб олишга ҳаққи йўқми? Ахир улар ҳам яхши яшашга, вақтида иссиқ овқат ейишга ҳақли-ку!

“Илгари битта баллондан бир ой бўлмаса-да, 25 кун фойдаланар эдик. Энди газчилар бир баллонга мўлжалланган миқдордаги газни иккитага солишяпти, чоғи. Шу боис тежаб ишлатган тақдирда ҳам битта баллон 20 кунга етмаяпти. Лекин охирги пайтда шу ҳам келмай қолди. Икки-уч ойдан буён газсиз қолдик”, –  дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Қиличов ушбу муаммога ечим излади. Халқ вакили бу масала бўйича жорий йилнинг сентябр ойида Қоракўл туманлараро газ таъминоти участкаси раҳбарига сўров юборди.  

Умид қиламизки, мутасаддилар бу муаммога тез орада ечим топади ва бундан буёғига фуқаролар идорама-идора сарсон-саргардон юрмайди.   

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    926
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Akbar2019-11-24 20:06:31

Yolğon hammasi vaqtida yetkazilib kelinmoqda.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+