O‘zLiDeP вакиллари Самарқанд шаҳридаги “ТЕSPAK” МЧЖ фаолияти билан танишди

12.11.2019, 19:28

O‘zLiDeP вакиллари Самарқанд шаҳридаги  “ТЕSPAK” МЧЖ фаолияти билан танишди

Самарқандлик Абдуазиз Мунисов 2006 йилда “TESKO PLUS” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этган эди. Дастлаб 5 нафар ишчи-ходим билан салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор 2011 йилга келиб, пласмасса идишлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “ТЕSPAK” МЧЖни ишга туширди.  

Бугун мазкур корхонада 15 турдан ортиқ пласмасса идишлари ва қопқоқлар ишлаб чиқарилмоқда. Эътиборли жиҳати, корхонада 120 нафар фуқаро доимий иш билан банд.

Бу ҳақда O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Тадбиркорлик ва бизнес фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда коррупцияга қарши кураш масалалари” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида алоҳида таъкидланди.  

Маълум бўлишича, А.Мунисов бугун яна бир янги корхонани ишга тушириш арафасида турибди. Лойиҳани амалга ошириш учун “Саноатқурилишбанк”и Самарқанд шаҳар филиалидан 1 млн 41 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олган.

“Тижорат банкидан олган кредитимиз эвазига хориждан замонавий технологиялар олиб келмоқчимиз. Хитойдан сотиб олинган ускуналаримиз декабрь ойида Самарқандга етиб келади. 2020 йилда Нуробод туманидаги “Ургут-2” эркин иқтисодий зонасида “TESPAK INVESTMENT” масъулияти чекланган жамияти ишга тушади. Агар корхонамиз фаолият бошласа яна 40 янги ишчи ўрни яратамиз”, – дейди А.Мунисов.

Маълумот учун, бугун “TESKO PLUS” МЧЖда 30 нафар тарафдорларимизни бирлаштирган O‘zLiDeP бошланғич ташкилоти фаолият кўрсатади.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+