O‘zLiDeP “Ақлли тиббиёт” концепциясини ишлаб чиқади

12.11.2019, 19:37

O‘zLiDeP “Ақлли тиббиёт” концепциясини  ишлаб чиқади

Жорий йил парламент қуйи палатасига ҳамда маҳаллий кенгашларга депутатлик сайловлари бўлиб ўтади. Унда муваффақият қозониш кўп жиҳатдан партиянинг янгиланган дастури ва Сайловолди дастури қанчалик халқчил ва долзарб масалаларни қамраб олганлигига бевосита боғлиқ. Шу мақсадда партиямизнинг Ҳаракатлар стратегиясига мос тарзда янгиланган дастури ва Сайловолди дастурини ишлаб чиқдик.

Хусусан, O‘zLiDeP сайловолди дастурининг тўртинчи йўналиши – ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида ўз олдига ўта муҳим вазифаларни белгилаб олди. Партиянинг асосий вазифаси — аҳолини янада соғломлаштириш, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини дунёдаги илғор талаблар даражасига олиб чиқиш, “Ақлли тиббиёт” концепциясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кўрсатиладиган тиббий хизматларни халқаро стандартлар даражасига кўтариш, касалланиш кўрсаткичларини пасайтириш ва аҳолининг узоқ умр кўришини таъминлашдан иборатдир. Бу борада партиямиз бир қатор истиқболли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга тайёр. Нега деганда ривожланишнинг инновацион йўлидан бораётган мамлакатларда “ақлли технологиялар” барча соҳаларда кенг татбиқ этилмоқда. “Ақлли технологиялар”нинг асосий мақсади эса кам вақт ва куч сарфлаб, юқори натижага эришишдир.

Шундан келиб чиққан ҳолда партиямиз Ўзбекистонни соғлиқни сақлаш тизимида юқори самарадорликка эришган дунёнинг энг илғор 30 та мамлакати қаторига киритиш, шунингдек, индикаторлар — 2030 йилгача оналар ўлими кўрсаткичини учдан бирига, чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини — икки баравар, аҳоли ўртасида юрак-қон томир, онкологик касалликлар, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлардан ўлим ҳолатларини 30 фоизга камайтирилишига эришишни мақсад қилган.

Бундан ташқари, партия давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида тиббиёт сифатининг тубдан яхшиланишини ёқлайди, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган талабни қондириш, янада самарали ва замонавий технологияларни жорий қилишни лозим, деб билади. Шу боис 2020 йил ва ундан кейин ҳам оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, болаларда, жисмоний тарбия ва спортга муҳаббатни янада кучайтириш партиянинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолаверади. Чунончи, партия “Болалари соғлом юртнинг келажаги буюкдир” тамойилининг ҳаётга жорий қилиниши тарафдори. Соғлом халқ ва соғлом авлодсиз эса келажакни ҳам, тараққиётни ҳам яратиб бўлмайди.

 Гўзал ИБРАГИМОВА,

 O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси

аёллар билан ишлаш

 бўлими масъул ходими

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1096
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+