Давлат сиёсатига тўсқинлик қилаётган ким?

13.11.2019, 17:00

Давлат сиёсатига тўсқинлик қилаётган ким?

O‘zLiDePнинг бу галги сайловларга тайёрлаган платформасида шу саволга аниқ жавоб бор экан

Гапнинг индоллосини айтганда, жуда катта масъулият талаб қилади айни мавзуда аниқ эгаси билан гапириш. Боиси маълум: дарров асос ва исбот сўралади. Партия мутасаддилари буни теран ҳис қилган ҳолда жиддий курашга чоғлангани кундек равшан. Алқисса, ўз электорати манфаатларини бу қадар юқорига нуқтага кўтариш пайида бўлмасди. Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш йўлида таклиф этаётган лойиҳалари билан айрим “даққи юнус”ча ўйловчиларга ёмон кўринишни истамасди. Оч қорним – тинч қулоғим сиёсатини олиб борарди. Жорий сайловларнинг аввалгилардан улкан фарқи ҳам очиқ-ошкоралигида, назаримда.

Партия нуқтаи назарича, тадбиркорликка тўсқинлик қилган ҳар қандай одам ёки ташкилот давлат сиёсатига тўсқинлик қилган инсон ёхуд муассаса, деб баҳоланиши даркор. “Келинлар қўзғолони”даги ибора билан айтганда, аллақачон шунақа қилиш керак эди. Модомики, ана шу дадиллик бизнес доиралари вакиллларининг мазкур партия атрофида янада мустаҳкам жипслашишига кўмаклашиши тайин.

Бунақа вақтда ўз-ўзидан навбатдаги саволлар туғилади: хўш, тадбиркорликка тўсқинлик қилаётганлар ким? Ўзбекистоннинг бизнес юритиш ва инвестиция киритиш учун энг жозибадор мамлакатлар қаторидан ўрин олишига халақит қилаётганлар-чи? Саноатнинг юқори технологияли тармоқларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга панжа орасидан қараётганларни “сув юзи”га чиқариш пайти келмадими?

Қуруқ қошиқ оғиз йиртар, деган маънода юқоридаги саволларни иқтисодиёт соҳасини ипидан игнасигача биладиганларга бериб кўрдик. Бирон бир партияга ён босмайдиган экспертларнинг мулоҳазаларига кўра, O‘zLiDeP таклиф қилаётган Тадбиркорлик кодекси ҳамда Инвестиция кодексинининг тезроқ ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши бизнес юритишнинг олис истиқболга мўлжалланган имкониятларини ўн чандон оширади. Фақат бунинг ўзи кам. Яхлит қонуннинг мавжудлиги ярим марра. Шунинг учун ҳам Бизнес-омбудсман билан бирга яқиндан ишлайдиган Инвестицион омбудсман институтини ташкил этиш зарур. Кодекслар соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирса, омбудсманлар тадбиркорлик фаолиятининг муҳофазаси орқали уларнинг ижросини назорат қилади. Назария ва амалиёт уйғунлашган жойда тараққиётга тўсқинлик қилиб бўлмайди.

Нима дедингиз, ечим маъқулми сизга? Ҳар қалай мен партия режалаштирган саъй-ҳаракатни шундай тушундим... Ўзгача фикрлар бўлса – баҳс-мунозара учун майдон кенг.

Омон ЭСОН

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    227
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон2019-11-15 17:01:12

Тадбиркорга янада кенгроқ имконият яратиларди.


Самидилло2019-11-14 18:47:47

Ака, ОМОН булинг! Тадбиркорларга карата вилоят хокимларининг мурожаат килишлари, уларга яратилаетган имкониятлар....барча барчаси уз натижасини беришига ишонамиз. . Айни пайтда тадбиркорларга хам катта масьуллар, ижтимойи масьулият юкланади, зеро бандлик, ЯИМ ни ортириш ва экспорт салохиятини кучайтиришда тадбиркорни хиссаси катта!


Пайзулла2019-11-13 17:28:53

Қисқаси - менга ечим маъқул.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+