Сурхондарёда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

13.11.2019, 19:18

Сурхондарёда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

Сайлов — аслида барчамиз учун сиёсий байрамдир. Шу боис уни уюшқоқлик билан ўтказиш учун фуқароларни бу жараёнда фаол бўлишга ундашимиз, сиёсий куч сифатида ўз мақсад-вазифаларимизни уларга тушунтира билишимиз керак. Бугун янгича кўринишда ўтказилаётган сайловолди тарғибот тадбирларидан кўзланган мақсад ҳам аслида шу.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгашининг “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги сайловолди тарғибот тадбири ҳар доимгидан бошқачароқ, қизғин ўтди.

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида бўлиб ўтган тадбир дастлаб, партия вилоят Кенгаши раиси томонидан кейинги беш йиллик режалар, вазифаларга бағишланган нутқ билан бошланди. Шундан сўнг, йиғилганларнинг сиёсий билимини ошириш мақсадида “Сиёсий саволлар” акцияси ўтказилди. Партия ташкил топган кун, янги тасдиқланган Сайлов кодексига доир саволларга тўғри жавоб берганларга партиянинг совғалари улашилди.

“Сайловолди тарғибот тадбирида биринчи бор қатнашяпман, — дейди ТерДУ талабаси Мафтуна Ашурова. — Унда O‘zLiDePнинг жамиятимиздаги қайси синф вакилларини, кимларни манфаатини ҳимоя қилишини, келгусида биз – ёшлар учун қандай амалий ишларга қўл уришини билиб олдим. Энди мен ҳам сайловда фаол бўлишга ҳаракат қиламан ва албатта, ЎзЛиДеП номзодини танлайман”.

“Бугун сиёсий партиялар вакилларига қўйилаётган асосий талаб бу — халққа яқин бориш, уларнинг ортида туриб эмас, балки орасида, ичида туриб манфаатларини ҳимоя қилишдир, — дейди ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Дилбар Сувонова. — Шундай экан, биз одамларга яқинроқ бўлишимиз, уларнинг маҳалласига, хонадонига ташриф буюриб, турмуш-шароити, муаммолари, таклифларига қизиқиш билидиришимиз керак. Шундагина биз одамлар учун нимадир қила оламиз, кимгадир ёрдам бера оламиз. Аслида бу каби шоу тадбирлар ҳам халққа яқин бориш, уларнинг кайфиятини кўтарган ҳолда сайловда фаол бўлишга ундаш мақсадида ташкил этилмоқда”.

Тадбирда қизириқлик Сафар бахши томонидан айтилган термалар барчанинг эътиборини тортди. Айниқса, Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов томонидан куйланган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати  

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+