Юксак марралар рўёби – O‘zLiDeP билан

16.11.2019, 15:28

Юксак марралар рўёби – O‘zLiDeP билан

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Мирзаобод туман Кенгаши томонидан “Юксак марралар рўёби – O‘zLiDeP билан” шиори остида тарғибот тадбири  ўтказилди.

“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Мирзаобод хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, коллеж ўқувчилари иштирок этди.

“Барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларнинг сиёсий онгини, дунёқарашини ўзгартирди. Ҳар бир фуқаро ўзининг ҳақ-ҳуқуқини яхши билади. Халқимиз бугун ҳар қандай масалада ўзининг шахсий фикрига эга фуқарога айланди, десак хато бўлмайди. Улар бугун ҳар қандай соҳага, айниқса, сиёсий партияларнинг амалий ишларига қараб баҳо бермоқда. Шу боис биз фуқароларга O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини яна бир карра исботлаб беришимиз керак”, – дейди партия Мирзаобод туман Кенгаши раиси Зиёдулла Абдуғаффоров.

Тадбирда шунингдек, бу йилги сайловларда илк бор сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилиб, унинг асосида овоз бериш жараёни йўлга қўйилаётгани айтиб ўтилди. Бу билан бир шахснинг бир неча маротаба овоз бериши ёки бир кишининг бутун оила аъзолари учун овоз беришининг олди олиниши таъкидланди.

Тадбирда таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, турли саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тошпўлат КЎШИЕВ,

O‘zLiDeP Мирзаобод туман

Кенгаши депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1389
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+