Депутат сўровига тез орада жавоб берилади

16.11.2019, 18:44

Депутат сўровига тез орада жавоб берилади

Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи депутатлари Туркистон ҳудудида халқ билан бевосита мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинди, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, мактабгача таълим муассасаларини қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатли давлат органларининг фаолияти айниқса, жойларда ҳамон паст даражада қолмоқда.

Депутатлар томонидан ўрганишлар давомида мактабгача таълим тизимида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди. Жумладан, Туркистон ҳудудидаги “Туропобод” МФЙ Ислом обод кўчасидаги 1982 йил қурилган 100 ўринга мўлжалланган 29-сонли мактабгача таълим муассасаси биноси деярли яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Мазкур муассасада ҳозирги кунда 4 та гуруҳда 88 та бола тарбияланмоқда. Ҳудудда 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар 253 нафар бўлиб, шулардан 56 нафари Тошкент шаҳар ҳудудидаги мактабгача таълим муассасаларга қатнайди, қолган 115 нафар бола эса уй шароитида тарбияланмоқда.

O‘zLiDeP Зангиота туман Кенгаши депутати Саркор Исонбоев томонидан мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида туман мактабгача таълими бўлими мудири А. Ахмаджоновга жорий йилнинг 2 июль куни депутатлик сўрови орқали мурожаат қилинсада, ҳеч қандай жавоб берилмаган, муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар ҳам бажарилмаган.

 Хўш, бу муаммолар қачон ҳал бўлади деган ҳақли савол туғилади. Айрим муаммоларни Давлат Дастурига киритганмиз дея ваъда қилиб келаётган мутасаддилар, Дастурга киритилса ҳам бажарилмаган ишларни қандай изоҳлаш мумкин. Депутатлар мурожаатига, Давлат дастурлари ижросига қачон жиддий ёндашилади? 

Ваҳоланки, Депутатлик сўровига белгиланган муддатда жавоб тақдим этилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 193-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+