Қувачада 6 ойдан буён электр токи йўқ. Бу ҳолат қачонгача давом этади?
16.11.2019, 18:52
Қоракўл туман, Қувача маҳалла фуқаролар йиғини, Қувача қишлоғи аҳолиси 6 ойдан буён электр токисиз яшаяпти. Тўғрироғи, бу қишлоқдаги 15 та оила аҳли йигирма биринчи асрда ҳам токсиз, зим-зиё тунларни бир-бирига улаб, “Бир куни бизга ҳам яхши кунлар келар” деб умргузаронлик қилаяпти.
Бу муаммога ечим излаган қувачаликлар халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Абдурауф Қиличевга мурожаат қилдилар. Халқ вакили вазиятни ўрганиб тегишли ташкилот раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Бироқ, бу сўровга жавоб қайтарилмаяпти. Депутатнинг расмий сўрови ҳам эътиборсиз қолдирилмоқда. Боз устига депутат 2018 йилда ҳам туман электр тармоғи бошлиғи Алишер Ҳамроевга сўров юборган эди. Мана, шу йилнинг февралm ойида ҳам шу мазмунда сўров юборилди, фойдасиз...
Мамлакат бўйлаб улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган, айниқса, қурилиш соҳасида мисли кўрилмаган иншоотлар бўй кўрсатаётган бир пайтда Қоракўлдаги бу аҳволни қай даражадаги эътиборсизлик дея талқин қилишга ҳайронсан, киши.
Воҳид Қиличев, Улуғбек Саидов, Саноқул Ҳожиев, Алишер Бекматов сингари қувачаликлар туман марказидан бор-йўғи 10 километр узоқликда яшасалар-да, нега уйларида электр токи йўқлигини ҳеч тушуна олишмаяпти.
—Ҳатто депутат сўровига ҳам жавоб қайтарилмаган. Бизнинг мурожаатимизни ким ҳам эшитарди, — дейди Саноқул Ҳожиев. — Баъзи мутасаддилар ўзлари бир кун электр токисиз яшаб кўрсинлар, кейин бизнинг ҳолатимизни тушунадилар. 6 ойдан буён токсиз яшаш жуда қийин кечаяпти. Касалманд оилалар, ёш болалилар бор. Уларга тундаги бу зим-зиёлик қанчалик қийин.
Бу ҳолат қачонгача давом этади ўзи?
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Оқдарёлик тадбиркор ва фермерлар билан мулоқот қилинди
18.04.2024, 23:57
-
Депутат талаба ёшлар билан мулоқот қилди
18.04.2024, 21:16
-
Самарқанд шаҳридаги нодавлат таълим муассасалари фаолияти ўрганилди
18.04.2024, 19:05
-
Қарши шаҳридаги ёшлар кичик саноат зонаси ҳамда касаначилик маркази фаолияти билан танишилди
18.04.2024, 14:41
-
Депутат “Сувчилар мактаби” фаолияти билан танишди
18.04.2024, 14:34
Билдирилган фикрлар
Akbar2019-11-24 20:03:17
Fuqarolar har juma hokim qabuli borligini bilmasalar kerak. Bilganlarida bu ahvol bòlmasdi. Qabuldan chiqgan insonni norozi bòlmayapti. Qorakõl hokimi eng zòrlardan. Bu masalada aybdor MFY raisi ishtiyoq bilim yoqligidan fuqarolar ovvora.
Пайзулла Тожикулов2019-11-17 08:10:50
Аввало айбни узимиздан кидириб куришимиз керак: нега суровномага жавоб олинмаган, нега прокуратурага мурожаат килинмаган.