O‘zLiDeP “Жомбойдон”АЖда тарғибот тадбири ўтказди

18.11.2019, 19:27

O‘zLiDeP “Жомбойдон”АЖда тарғибот тадбири ўтказди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Жомбойдон” АЖда “Қулай ишбилармонлик муҳити – тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омили” мавзусида тадбир ўтказди.

Унда партия вилоят, туман Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда “Жомбойдон”АЖ ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар сўнгги уч йилда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганини айтиб, O‘zLiDePнинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида йиғилганларга маълумотлар берди.

 Қайд этилишича, партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури Ҳаракатлар Стратегияга ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилган. Амалдаги Дастур еттита бўлимдан иборат бўлган бўлса, янгиланган дастур Стратегия тузилиши каби беш бўлимдан иборат.

“O‘zLiDeP сайловолди дастурида ўз аксини топаётган масалалардан бири 2020 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш (сервис) иқтисодиётини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишдир. Айни соҳадаги муҳим йўналиш Ўзбекистонни жозибали жаҳон туризми марказига айлантириш, мамлакатни дунёнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган 10 та давлатлари қаторига киритишдан иборат”, – дейди партия Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Қ.Шойимов.

Тадбир сўнггида “Жомбойдон” АЖ ишчи-ходимларининг 20 нафари партия сафига қабул қилиниб, уларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 Бахтигул  КАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    871
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+