Сайловларда ёшларнинг фаоллиги ошмоқда

18.11.2019, 19:29

Сайловларда ёшларнинг фаоллиги ошмоқда

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида “Сайлов ва ёшлар” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилги сайловларнинг янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтказилаётгани сайловларнинг демократик тамойиллар асосида очиқлик, ошкоралик ва шаффоф тарзда ўтиши билан бирга, сиёсий партиялар олдига ҳам долзарб вазифаларни қўяётгани билан янада аҳамиятлидир.

Бунда эса албатта ёшларнинг фаоллигини ошириш муҳимдир. Бу борада  партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш  бўлими томонидан 18 ёшга тўлган илк бор сайловларда иштирок этадиган ёшларнинг сиёсий жараёндаги фаоллигини янада ошириш мақсадида аниқ режа ишлаб чиқилиб, барча корхона ва ташкилотларда, олий таълим муассасаларида “Сайлов – ёшлар нигоҳида”, “Сайлов ва ёшлар”, “Менинг биринчи овозим” мавзуларида сайловолди тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинаётганини қайд этиш ўринлидир.

Қайд этилишича, бу йилги сайловларда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 1 миллион 127 мингдан зиёд сайловчилар иштирок этади. Шундан 170 мингдан зиёд ёшлар илк марта сайловларда овоз беради.

Учрашувларда ёшлар сайловда шунчаки иштирок этмасдан, ушбу сиёсий жараёнга масъулият билан ёндашиш, ҳар бир номзод ва унинг дастури билан яқиндан танишиб, уларда илгари сурилаётган ғоялар аҳолининг мақсад ва манфаатлари ҳамда хоҳиш-истакларига мос келишига алоҳида эътибор беришлари таъкидланди.

Тадбир давомида ёшларнинг сиёсий жараёндаги фаоллигини янада ошириш мақсадида институтнинг талаба ёшлари орасида “O‘zLiDeP билимдони” заковат ўйинлари ташкил этилди.

Тадбир сўнггида энг фаол ёшларга партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1021
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+