O‘zLiDeP “Сайлов ва ёшлар” мавзусида семинар ўтказди

18.11.2019, 19:35

O‘zLiDeP “Сайлов ва ёшлар” мавзусида семинар ўтказди

O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Сайлов ва ёшлар” мавзусида семинар ўтказди.

Тумандаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда сиёсий партия раҳбарлари, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ҳамда сайловда биринчи маротаба овоз берувчи ёшлар қатнашди.

“Аҳоли, айниқса, ёшлар бугун O‘zLiDePнинг катта имкониятларга эга партия эканига ишонч ҳосил қилишмоқда, – дейди партия Сайхунобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдужаббор Эрназаров. –Ҳар бир йигит-қизларимизнинг партияни қўллаб-қувватлашини юракдан ҳис қилиб турибмиз, десам янглишмайман. Айнан O‘zLiDeP кўмаги билан юзлаб ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйди. Янги иш ўринлари яратди, билим ва малакасини оширди. Энг муҳими, ёшлар ушбу партия орқали сиёсий қарашларини ифода этиши, давлатни бошқаришда иштирок этиши мумкинлигини англаб етяпти ва бу имкониятдан тўла фойдаланишга астойдил интиляпти. Ана шуларнинг ўзи ҳам  партиямизнинг энг катта ютуғидир”.

Тадбир давомида партия Сайхунобод туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Эрназаров ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир асносида ёшларнинг сайлов жараёнига бўлган қизиқишлари бўйича ҳам савол- жавоблар ўтказилиб, уларнинг сайловга бўлган қизиқишлари, билимлари синовдан ўтказилди.

Тадбир якунида энг фаол ёшларга партия туман Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.                      

 Исроил АСҚАРАЛИЕВ,

O‘zLiDeP Сайхунобод туман

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    929
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+