«Афсуски такси соҳасини лицензиялаш масаласи бўйича тартибларимиз жудаям оғирлаштириб қўйилган» – Кушербаев ҳайдовчининг саволига жавоб берди

19.11.2019, 18:17

«Афсуски такси соҳасини лицензиялаш масаласи бўйича тартибларимиз жудаям оғирлаштириб қўйилган» – Кушербаев ҳайдовчининг саволига жавоб берди

“Ўзбекистон24” телеканалида эфирга узатилган партия вакиллари номзодларининг сайловолди чиқишларига бағишланган кўрсатувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев такси ҳайдовчиларини қийнаётган масала, лицензиялашга тўхталиб ўтди.

Учрашувда такси ҳайдовчиси видеомурожаат қилди.

“O‘zLiDePга битта саволим бор эди. Биз “Яндекс такси”да ишлаймиз. Ҳаммаси яхши, даромад қиляпмиз, халқимизга хизмат кўрсатяпмиз. Партия лицензия масаласида қанақа қулайликлар яратиб бера олади?” – деди ҳайдовчи.  

“Афсуски такси соҳасини лицензиялаш масаласи бўйича тартибларимиз жудаям оғирлаштириб қўйилган. Оддий айтганда рухсат беришдан кўра, рухсат бермасликка мосланган. Шунинг учун ҳозирда одамларимиз кўраяпмиз “Яндекс такси”, “My taxi” каби янги инновацион лойиҳалардан амалда фойдаланяпти. Чунки у ерда қулайлик бор. Биз мана шу каби янги инновацион лойиҳаларнинг амалиётга тадбиқ қилинишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Келгусида айнан ҳайдовчилик йўналишида лицензиялашни соддалаштириш, енгиллаштириш, унинг нархларини тушириш масаласини илгари сурамиз”, – дея жавоб берди депутат.

  • Кўрилди
    878
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахтиёр2019-11-19 22:41:18

Хоп лицензия олдик хам дейлик,лекин лицензия толаган хайдовчиларга хеч кандай кулайлик йукку,на бир автосервис,АЁКШ ларнику айтмаса болади запрафка бор бензин йук,йулларнику келиб курган одам билади канака ахволдалигини.А 380 йулининг Бухоро вилоятидан утадиган кисмини Келиб уз кузлари билан куришганда эди уша лицензия берадиган ташкилот.А 380 йулининг 950 км дан 1185 км гача жуда абгор холатда.мен хеч кийналмасдан олар эдим лицензияни агар йулларимиз равон хамма кулайликлар болса йулларимизда.мен биргина А 380 трасса ни айтиб утдим бошка йулларни билмадим канака ахволдалигини.


Bunyod2019-11-19 22:36:14

Xoxlardimki hohlagan inson yaʼni haydovchilik guvohnomasi bor haydovchi boʻsh paytida taksi bilan shugʻullanishi mumkin qilib qoʻyishi kerak. Boʻshmisan ichmaganmisan sogʻlommisan pulini toʻla oʻsha kuni taksi qil.


Akmaljon2019-11-19 21:35:40

ha juda ham tugri oddiy bir litsenziya olish u n juda ham kup ovvoragarchiliklar va albatta sariq rangda bulishi shart ekan.ammo lekin biroq litsenziyasiz va litsenziyalik taxi larning huquqi bir xil.


Sharifjon 2019-11-19 21:23:25

Assalomu alaykum bizga xalqni xamma joyni fuqorolarini o‘ylab qonun chiqaradigan deputat kerak


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+