O‘zLiDeP бизнесни бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун очиқ мулоқот ўтказди

19.11.2019, 19:04

O‘zLiDeP бизнесни бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун очиқ мулоқот ўтказди

O‘zLiDeP Иштихон туман Кенгаши “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Мадина ред стар” МЧЖда очиқ мулоқот ташкил этди. 

Тадбирда корхона раҳбари Г.Равшанова ўз тажрибаси, ҳаётий кузатувларидан келиб чиқиб, бизнесни ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва соҳада эришган ютуқлари ҳақида хотин-қизларга сўзлаб берди. 

Таъкидланишича, сўнгги уч йилда мамлакатимизда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада жойларда хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнес жадал ривожланиб, янги иш ўринлари очилаётир. 

“Кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаман. Айни пайтда қўл остимизда 15 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Корхонамизда тайёрланаётган маҳсулотлар эса ички бозорда харидоргир. Энди фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишга ҳаракат қиляпмиз. Бу борада албатта O‘zLiDeP кўмагига таянамиз”, – дейди “Мадина ред стар” корхонаси раҳбари Г.Равшанова.

Тадбир сўнггида тадбиркор аёлларга ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш бўйича зарур маслаҳатлар, тавсиялар берилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    911
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+