Бўлажак сайловларда 17 мингдан ортиқ сирдарёлик ёшлар биринчи марта овоз беради

19.11.2019, 19:36

Бўлажак сайловларда 17 мингдан ортиқ сирдарёлик ёшлар биринчи марта овоз беради

Жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида 17 минг нафардан ортиқ сирдарёлик ёшлар биринчи марта овоз беради.

Бу ҳақда O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон давлат университетида “Менинг биринчи овозим” мавзусида ташкил этилган тадбирда маълум қилинди. 

Тадбирда бўлажак сайловларда ҳар бир фуқаро, Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқидан фойдаланиб, ўз ҳохиш-иродасини эркин ифода этиши, бу сиёсий тадбирларга ёшларнинг бефарқ бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

“Миллий қонунчилигимизга биноан сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга, – дейди Дилшод Тўрақулов. – Сайлов куни 21 ёшга тўлган йигит-қизлар маҳаллий кенгашларга, 25 ёшдан эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланиши мумкин”.

“Бугунги тадбирнинг ташкил этилиши биз ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларимизни янада мустаҳкамлади, – дейди университет талабаси Бахтиёр Асқаров. –Мен сайловда иштирок этиш Конституциявий ҳуқуқий бурчим эканлигини, биз ёшларнинг сайловларда шахсан иштирок этиб, энг муносиб номзодларга овоз беришимиз, бу Ватанимиз келажаги ва истиқболи учун овоз бериш эканлигини англаб етдим”.

 Тадбир якунида ёшларни қизиқтирган барча саволларга партия вакиллари атрофлича жавоб қайтарди.

 Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши 

матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    1095
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+