Бўлажак сайловларда 131 мингдан ортиқ қибрайликлар иштирок этади

20.11.2019, 18:06

Бўлажак сайловларда 131 мингдан ортиқ қибрайликлар иштирок этади

O‘zLiDeP Қибрай туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Партия фаолларининг айтишича, мазкур тадбирдан кўзланган мақсад турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда партия ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборатдир.  

“Жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида барча сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўрмоқда, – дейди O’zLiDeP Қибрай туман Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Фозилов. –Жойларда ўтказилаётган сайловолди тарғибот тадбирларида эса аҳолига хуш кайфият улашиш билан бирга, партия сайловолди дастурида белгиланган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида ҳам маълумот бериб боряпмиз”.

Тадбирда таъкидланишича, бўлажак сайловларда 131 минг нафардан ортиқ қибрайликлар иштирок этиши кутилмоқда. Шундан 3 минг нафарини сайловда биринчи марта овоз берадиган ёшлар ташкил этади.  

Тадбирда таниқли эстрада хонандаларининг чиқишлари иштирокчиларда кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+