Видео: O‘zLiDeP “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказди

20.11.2019, 18:23

Видео: O‘zLiDeP “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказди

O‘zLiDeP етакчи сиёсий куч сифатида ислоҳотлар натижаси учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, сайловчилар ва электорат вакиллари томонидан ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаш учун бор имкониятларини ишга солмоқда.

Партия давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган туб ислоҳотларни, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиб бориши, халқимиз фаровонлиги, юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни доимо қўллаб-қувватлаяпти.

Бу ҳақда O‘zLiDeP Сергели туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ўтказилган сайловолди тарғибот тадбирида алоҳида таъкидланди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг айтишича, партиянинг бош вазифаси хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатини, айниқса, уларнинг шаклланиши босқичида қўллаб-қувватлаш сиёсатини давом эттириш ҳамда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишдан иборат. Шундан келиб чиққан ҳолда партия ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, бизнес юритишни олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштиришга алоҳида эътибор қаратади.

“Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шунингдек, устувор вазифаларимиз орасида – тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича самарали тизимни яратиш, тадбиркорлик субъектлари, энг аввало кичик бизнеснинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашуви, мамлакатда тайёрланган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга чиқишини таъминлаш, хорижда миллий брендларни фаол илгари суриш ҳам кўзда тутилган. Бу борада жамиятимизда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, мактабдан бошлаб олий таълим муасассаларида ҳам тадбиркорлик тўғрисида дарслар ўтиш, тўгараклар ташкил этиш, келажакда эса “Тадбиркорлар академияси”ни ташкил этишни таклиф қиламиз”, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Сергели туман Кенгашига депутатлигига  Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар таништирилди.

Тарғибот тадбирида таниқли хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1657
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+