Кушербаев: “Жарималар миқдори ҳозирги шароитда аҳоли реал даромадларига қанчалик мос келади?” (ВИДЕО)

21.11.2019, 11:54

Кушербаев: “Жарималар миқдори ҳозирги шароитда аҳоли реал даромадларига қанчалик мос келади?” (ВИДЕО)

Хабар қилинганидек “Ўзбекистон24” телеканалида партия вакиллари ҳамда номзодларининг сайловолди чиқишларига бағишланган кўрсатув эфирга узатилди. Унда депутатликка номзодлар ҳамда партия фаоллари аҳолининг савол ва мурожаатларига жавоб берди.

Учрашувда депутат Расул Кушербаев йўлларнинг сифатсизлиги, ҳайдовчиларга қоидани бузганлик учун жарималар миқдори юқорилигини айтиб ўтди. Шунингдек, депутат бу йўналишда партия келгусида қандай ишлар амалга ошириши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

 “Партиямиз буни чуқур таҳлил қилиб чиқди ва аввало мана шунақа қоидабузарликларга сабаб бўлаётган омилларни бартараф қилиш керак деб ҳисоблайди. Аввало йўлларда йўл белгиларининг ўз вақтида сифат даражасида чизилиши, жиҳозланиши, йўлларнинг ёритилиши, сифати ҳам талабга жавоб бериши керак. Сифатсиз йўл бўлса ва йўл белгилари кўринмай турса ва шу туришда унга қоида буздинг деб турилса, адолатсизлик бўлади. Шунинг учун биз буни қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаймиз. Аввало сифатли йўлни тақдим қилиб қўяйлик кейин ниманидир талаб қилайлик” – деди Кушербаев.

Шунингдек, депутат Тошкент шаҳри ва ҳудудларда керак ҳамда кераксиз йўл белгиларининг қўйиб ташланганлиги, айримларига ҳатто ҳокимнинг тегишли қарори ҳам чиқмаганлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга айримлар ҳатто уйининг йўлига ҳам ўзбошимчалик билан йўл белгилари қўйиб олинганига тўхталиб ўтилди.

“Бу соҳани қатъий тартибга солиш керак деб ҳисоблаймиз. Одамларни қийнаётган ҳамма масалани олиб ташлашимиз керак. Ундан ташқари жарималарни қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаймиз. Ҳозирги шароитда аҳоли реал даромадларига қанчалик мос келади бу? Партиямиз агар кўпчилик овозни оладиган бўлса бу масалани қайта кун тартибига қўяди”, – дея қўшимча қилди O’zLiDeP фракция аъзоси Расул Кушербаев.

 

  • Кўрилди
    1871
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Окила2019-11-22 10:50:07

Депутат Кушербаевнинг фикрига кушиламан,Яна озик овкат махсулотларини нархини оширмаслик,айникса ун ва нон,пенсия оширмаслик


Bunyod2019-11-21 23:00:12

Rasul bro ni gaplariga qoʻshilaman 100% toʻgʻri gap. avval yoʻllarni belgilarni aruqlarni bardyorlarni toʻgʻirlasin zebra chizadi 1 oyda oʻchadi, lekin jarima otni kallasidek qani haqiqat a ?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+