Асакалик тадбиркор нега ўз маҳсулотларини хорижга экспорт қилолмаяпти?

21.11.2019, 20:08

Асакалик тадбиркор нега ўз маҳсулотларини  хорижга экспорт қилолмаяпти?

Андижон вилояти Асака тумани “Бойгузар” маҳалласида яшовчи Рустамжон Маматалиев кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Асосан иссиқхоналар барпо этиб, турли сабзавотлар етиштиради.

“2015 йилда 2 гектар ер майдони олиб, “Mansur Rancho” фирмасига асос солган эдик. Шундан 1 гектарига иссиқхона қуриб, самарали фойдаланиб келяпмиз. Энди қолган ерга юк сақлаш омбори, қадоқлаш цехи, сув ҳавзаси қуриб, 5000 га яқин ғоз-ўрдак боқмоқчимиз”, – дейди тадбиркор.  

Маълум бўлишича, тадбиркор маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш учун 2017 йилда Россия ва Европа мамлакатларига тижорат сафарига борган. Икки ой давомида кўплаб фирмалар билан шартнома тузган. Шундан сўнг, Чехиянинг “Karlo Vari” шаҳрида “Mansur Rancho Karlo Vari” фирмасига асос солган.

“Айни пайтда алоҳида офисимиз ва омборхонамиз бор. Лекин 275 млн сўм миқдоридаги 20 тонна қуритилган сифатли ўрик маҳсулотини уйда сақладик. Сабаби юртимизда етиштирилган махсулотлар, жумладан, узум, қовун ва бошқа маҳсулотлар лаборотория шароитида таҳлил қилинганида энг юқори коиффетциентга эга бўлди. Шу боис барча қоқиларни олган нархимизнинг ярим нархига сотишга мажбур бўлдик”, – дейди  Р.Маматалиев.

Таъкидланишича, тадбиркор ўз маҳсулотларини хорижда экспорт қилиш мақсадида 2 йилдан буён Савдо саноат палатаси, вилоят ва туман ҳокимлигига мурожаат қилиб келади. Лекин унинг барча саъй-ҳаракатлари зое кетмоқда.

O‘zLiDeP вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари ушбу масалани ўз назоратига олиб, ечими бўйича тегишли идораларга сўров чиқаришини маълум қилди.

Умид қиламизки, мутасаддилар асакалик тадбиркорни самарали фаолият юритиши учун барча шароитларни яратади, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.  

 Мафтуна ЖАЛОЛДИНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+