Фарғона политехника институти талабалари O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

22.11.2019, 16:35

Фарғона политехника институти талабалари  O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Фарғона Политехника институтида “Менинг биринчи овозим!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия раислари, ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси Р.Камолов иштирокчиларни партиянинг янги сайловолди дастури билан таништирди. Шунингдек, Сайлов кодекси тўғрисида, партия фаолияти ва сайлов кампанияси даврида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берди.

“Бўлажак сайловларда ёшларнинг овози ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бу йилги сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодларга овоз берамиз. Зеро, сизу бизнинг овозимиз жамиятимиз ва давлатимизнинг барқарор ривожланиши учун ниҳоятда муҳимдир”, – дейди институт талабаси Дилноза Турсунова.

Тадбир якунида O‘zLiDeP сафига қабул қилинган бир гуруҳ талабаларга партиянинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    681
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Azimov Akmal2019-11-25 15:28:47

Asalomu alekum UzLiDePartiya azolari men sizlarni kuzatib boraman ayniqsa Rasul Kusherbaevni tengdoshim men unga juda yordam bergim kelyapdi menda ham o'zbekistonga foydam tegadigan fikirlarim bor men Kusherbaev bilan birga fikrlashmoqchiman agar iloji bo'lsa men bilan bog'lansin +998931109075 telgram O'zLiDePartiyga azo bo'lmoqchiman qanday amalga oshirsa bo'ladi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+