Когонликлар ноласи: газ йўқ, кўмир йўқ, ўтин ҳам йўқ, деб тезак ёқамизми?

22.11.2019, 17:29

Когонликлар ноласи: газ йўқ, кўмир  йўқ, ўтин ҳам йўқ, деб тезак ёқамизми?

Қиш-қировли кунлар тобора яқинлашиб қолди. Кунлар совий бошлагач, табиийки, барча иссиқ уйдан паноҳ топади. Бундай  пайтларда албатта иситиш жиҳозларини ишлатишга эҳтиёж сезамиз. Чунки совуқ кунларда хонадонларни фақат табиий газ ёрдамида иситиш мумкин.

Шу боис кейинги пайтда мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари газлаштирилди, табиий газ қувури етиб бормаган жойларга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Бироқ айрим ҳудудларда замонавий ислоҳотларнинг асл моҳиятига тушунмасликданми ёки менсимасликданми бу масалага жиддий эътибор қаратилмаяпти.

Гап шундаки, айни пайтда Когон тумани “Нурафшон”, “Ўртачўл” МФЙда яшовчи фуқаролар ҳам табиий газ босимининг ниҳоятда пастлигидан азият чекмоқда. Чунки, аҳолининг катта қисмида табиий газ таъминоти жуда ёмон ҳолатда.

Халқ депутатлари Когон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси О.Ачилдиева вазият билан яқиндан танишиш мақсадида ҳудудга бориб, аҳоли билан учрашди, одамларнинг эътирозларини тинглади. Шундан сўнг ушбу ҳолат юзасидан 2019 йил ноябрь ойининг бошларида Бухоро шаҳар газ таъминоти раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Шаҳар газ идорасидан келган жавоб хатида эса жорий йил 16 ноябргача бу масала ижобий ҳал этилиши айтилган эди.

“Мана, куз кетишини кутмай қиш ҳам кириб келди. Иссиқ кунлар ўтиб, совуқ ва ёғингарчилик кунлар ҳам бошланди. Лекин ҳозирга қадар Бухоро шаҳар газ идораси ходимларидан дарак йўқ. “Нурафшон” ва “Ўртачўллик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар эса мевали ва манзарали дарахтларни кесиб, уйларини иситяпти. Нима, энди газ йўқ, кўмир йўқ, ўтин йўқ, деб тезак ёқамизми?”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Мутасаддилардан Когон туманидаги маҳаллаларда табиий газ таъминоти яхшилангани ҳақидаги маълумотларни кутиб қоламиз.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+