Сирдарёлик ёшларга O‘zLiDePнинг сайловолди дастури моҳияти тушунтирилди

22.11.2019, 17:45

Сирдарёлик ёшларга O‘zLiDePнинг сайловолди  дастури моҳияти тушунтирилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси  Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва O‘zLiDeP сайловолди дастури мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Гулистон шаҳридаги “Ўзагролизинг” АЖ вилоят филиалида ташкил этилган тадбирда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари Д.Тўрақулов ҳамда  Х.Ортиқбоевларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

“Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, ор-номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилганлигини эътироф этади. Чунки фақатгина шахсий мулкни ҳурмат қилиш, шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг жамият ва давлат манфаатлар билан уйғунлиги тамойили жорий этилган очиқ ва кучли фуқаролик жамияти, конституциявий парламент демократияси, эркин бозор иқтисодиёти шароитидагина мамлакатимиз ва халқимиз равнақига эриша оламиз, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Х.Ортиқбоев.

Тадбирда йиғилганларга партиянинг сайловолди дастури ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.                 

Дилором ЭСОНОВА,

OzLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    871
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+