Депутатликка кўрсатилган номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини аёллар ташкил этиши керак

22.11.2019, 17:48

Депутатликка кўрсатилган номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини аёллар ташкил этиши керак

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиалида давра суҳбати ўтказди.

Муҳим сиёсий жараён – сайловлар арафасида турибмиз. Ҳеч шубҳа йўқки, бу муҳим сиёсий тадбирда барча фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этади.

“Президентимиз Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида таъкидлаганидек, ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт, – дейди O`zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири С.Бабаева. –Юртимизда хотин-қизлар манфаатлари, ҳуқуқлари масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам аҳамиятли. Қолаверса, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилингани ҳам бу борада муҳим қадам бўлди”. 

Тадбирда сўзга олганлар таъкидлаганидек, Ўзбекистон республикаси Конституция, Сайлов кодекси ва бошқа қатор ҳужжатлар, жинсидан қатъий назар, ҳар бир фуқарога сайлов жараёнида тенг ҳуқуқларни кафолатлайди. Сайлов кодексига кўра, депутатликка кўрсатилган номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини аёллар ташкил этиши керак. Юқорида қайд этилган қонунларда белгиланган ҳуқуқлардан аёллар амалда ҳеч бир тўсиқсиз фойдаланмоқда.

Биргина мисол Олий Мажлис Сенати аъзоларининг 17 фоизи, Қонунчилик палатаси депутатларининг 16 фоизи, маҳаллий Кенгаш депутатларининг 23 фоизидан кўпроғини аёллар ташкил этади.                                                 

                                      O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    983
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+