“Тинчлик” маҳалласида чиқиндихона муаммоси қачон ҳал этилади?

25.11.2019, 16:50

“Тинчлик” маҳалласида чиқиндихона муаммоси қачон ҳал этилади?

Жорий йилнинг октябрь ойида халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Р.Қаршибоев ҳудуддаги аҳоли билан ўтказган мулоқот чоғида “Тинчлик” МФЙ раиси Н.Давронова маҳалла ҳудудида ихтисослашган маиший чиқиндихона қуришда амалий кўмак сўраб мурожаат қилган эди.

Унинг айтишича, маҳаллада чиқиндихона йўқлиги сабабли фуқаролар мулки сақланадиган гаражлар атрофи ифлосланиб кетган. Чиқинди қутиси ўрнатилмаганлиги боис фуқаролар чиқиндиларни исталган жойга ташлаб кетишмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу масала юзасидан халқ вакили жорий йил октябрь ойларида Самарқанд шаҳар хокимлигига депутатлик сўров юборган. Шундан сўнг шаҳар ҳокимлиги бу масалани ижросини таъминлашни сўраб, “Мароқанд обод” ДУКга хат жўнатган ва ушбу хатнинг бир нусхасини депутатга юборган.

Аммо мурожаатчи Насиба Давронова билан телефон орқали боғланганимизда хунузгача муаммо ҳал этилмаганлигини айтди.

“Маҳалла ҳудудида иккита контейнер ўрнатилган холос. Бу ерда мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Тўғри, мурожаатдан сўнг, муаммо юзасидан Самарқанд шаҳар “Мароқанд обод” ДУК вакиллари келишди. Бироқ чиқиндихона қуриб беролмасликларини айтишди”, – дейди Н.Давронова.

Бугун юртимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича аниқ механизмлар яратилган. Бу борада Самарқанд вилоятида қилинаётган ишлар алоҳида таҳсинга сазовор. Аммо айрим ташкилотлар томонидан мурожаатларга эътиборсизлик, сусткашлик бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларга путур етказади.

Умид қиламизки, тез кунда мутасаддилар бу масалани атрофлича ўрганиб, муаммога ижобий ечим топишади.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    802
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+