Гулистонда “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

25.11.2019, 17:08

Гулистонда “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида  сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан “Мили текстил” корхонасида “Биргаликда – биз кучмиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партия Сирдарё вилоят, Гулистон шаҳар Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилоти раислари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда ОАВ ходимлари қатнашди.

Тадбирда сўз олган партия Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Л.Кенжаева, “Мили текстил” корхонаси раҳбари Р.Ғаниев ва бошқалар Ўзбекистондек жаннатмонанд юртда яшаш, халқимизнинг бахту-саодатига шерик бўлиш, ҳеч шубҳа йўқки, ҳар бир партия аъзоси зиммасига жуда катта масъулият юклашини таъкидлади.

 “O‘zLiDeP энг кўп аъзо ва тарафдорларга эга бўлган, фаровон ҳаётни таъминлашда етакчи, халқчил партия бўла олади, – дейди Р.Ғаниев. – Чунки партия сайловолди дастурида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг фаровон турмуш кечиришини таъминлашга қаратилган муҳим вазифалар белгиланган”.  

 Тадбирда бир гуруҳ партия фаолларига O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

                                                                 Сабоҳат БАБАЕВА,

                                                             O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1082
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+