Ҳудудларларда уюшмаган ёшлар муаммолари ўрганилмоқда

24.12.2017, 13:21

Ҳудудларларда уюшмаган ёшлар муаммолари ўрганилмоқда

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан жойларда Ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ўказилаётган амалий мулоқот форумлари ва  семинар-тренинглар ўз самарасини бермоқда.

“Ёш мулкдор-юрт таянчи” ҳамда “Диплом билан бизнесга” лойиҳалари асосида бугунги кунга келиб вилоятимиздаги  уюшмаган ёшлардан 159 нафари тижорат банкларидан жами 1 млрд 194 млн 525 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олишиб, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишган. Касб-ҳунар коллежи битирувчи ёшларидан  116 нафари тижорат банкларидан жами 566 млн 793 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олишиб, ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашган.

Эндиги ана шундай тадбирлардан бири вилоятимизнинг бошқа ҳудудлари каби Шеробод туманида фарзандлари чет элда бўлган ота-оналар ва аниқ бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан  амалий  мулоқот учрашуви ўтказилди.

Тадбирда  дастлаб, уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан яқиндан суҳбат олиб борилиб, воҳамиз ёшларини қийнаётган муаммоларни биргаликда ўрганиш ҳар томонлама ечим топишда ҳамкорлик асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш орқали ёшларни ватанпарварлик,  ишбилармонлик руҳида тарбиялаш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида ота-оналар ва ёшлар ўзларини  қийнаётган муаммолар бўйича мурожаат қилишиб, ечими бўйича мутасадди ходимлар томонидан керакли тавсияларга эга бўлишди.

Амалий руҳда ўтган очиқ мулоқотдан сўнг 30 нафар иштирокчилар билан бирга тумандаги ўз шахсий томарқасида иссиқхона ташкил этиб халқимиз дастурхонинининг тўкин-сочинлиги йўлида хизмат қилаётган уч нафар тадбиркорларнинг фаолиятлари ва уларнинг иш тажрибалари билан яқиндан танишдилар.

Мурод ЭШНАЗАРОВ

Сурхондарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1081
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+