Бўлажак сайловларда 79 мингдан ортиқ боёвутликлар иштирок этади

25.11.2019, 18:11

Бўлажак сайловларда 79 мингдан ортиқ  боёвутликлар иштирок этади

O‘zLiDeP Сирдарё  вилоят Кенгаши томонидан Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирда бу ҳақда маълум қилинди.

Мутахассисларнинг айтишича, жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Боёвут туманидан 79195 нафар сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Шундан 3811 нафарини сайловда биринчи маротаба овоз берувчи йигит-қизлар ташкил этади.

“Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Сайлов билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ҳалигача яхлит бир шаклга келтирилмагани қайд этилиб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ягона сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурлиги таъкидланган эди, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё  вилоят Кенгаши бўлим мудири Ҳ.Жабборов. –Шундан сўнг мамлакатимиз тарихида илк бор сайлов билан боғлиқ барча ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига қамраб олган яхлит қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси қабул қилинди”.

Қайд этилишича, 18 боб, 103 моддадан иборат Сайлов кодексидан сайловчилар ўзларининг барча саволларига жавоб топиши мумкин. Сайлов кодекси оддий, содда ва равон тилда ёзилганки, уни барча бемалол тушунади. Мазкур кодексга кўра, сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш орқали ўтказилади.

Тадбир давомида ёшларнинг сайлов қонунчилиги, сайлов жараёнлари, депутатликка номзодини илгари суриш, сайлов жараёнларида ёшларнинг бевосита иштироки ва фаоллигини ошириш бўйича билимлари савол-жавоблар асосида мустаҳкамлаб олинди. Шунингдек, ёшларнинг юрт тақдирига даҳлдорлик туйғусини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда 12-Муқимий сайлов округидан депутатликка номзод У.Маркаев иштирокчиларни ўз сайловолди дастури билан яқиндан таништирди.

 Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1360
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+