Депутатликка номзодлар жиззахлик сайловчилар билан учрашди

25.11.2019, 19:28

Депутатликка номзодлар жиззахлик сайловчилар  билан учрашди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ғаллаорол туманида “O‘zLiDeP билан юксак марралар сари” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Э.Холматов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар иштирок этди.

“Олдимизда муҳим сиёсий жараён турибди. Сайловлар биз учун катта имтиҳон ҳисобланади. Шу боис очиқ ва ошкора рақобат остида бошланиб кетган сайловолди жараёнида нафақат электорат вакилларини, балки кенг жамоатчиликни ҳам партиямиз сайловолди дастури билан яқиндан таништириш керак. Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, айниқса, сайловларда илк марта иштирок этадиган ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва сайлов қонунчилигидан хабардорлигини оширишдан иборат бўлди”, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига номзодлар бўлажак сайловлар бутунлай янгича муҳитда ўтишини айтиб, сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, уларни қандай амалга ошириш ҳақида атрофлича маълумот берди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга партия вакиллари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

 Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1806
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акмал Назаркасимов2019-11-25 20:21:26

Таргибот жуда яхши ташкилаштирилибди.


Мардонбек Юсуфов2019-11-25 20:03:18

Тадбир ташкилотчиларига катта рахмат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+