Ягона Инвестиция кодекси инвесторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қила олади

26.11.2019, 17:05

Ягона Инвестиция кодекси инвесторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қила олади

Мамлакатдаги иқтисодий ўсиш, аҳоли даромадларининг ошиши, янги иш ўринлари яратилиши ва инсонлар учун фаровон ҳаётнинг таъминланиши инвестиция билан узвий боҚлиқ. Шу сабабли партиямиз Бизнес-омбудсман билан бирга ишлайдиган Инвестицион омбудсман институтини ташкил этиш, хорижий сармоядорлар учун тайёр инвестиция пакетларининг электрон базасини шакллантириш ва тақдим этиш тизимини ишлаб чиқиш, сармоя жалб қилишда “парламент, партия ва бизнес дипломатия”си институтларидан кенг фойдаланиш, қўшни давлатлар билан савдо айланмасини раҚбатлантирувчи механизмни ривожлантириш, етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланишни таъминлаш тарафдори.

Шак-шубҳасиз, ўтган 3 йилда юртимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида муайян натижалар билан бирга, маълум бир тажрибага ҳам эга бўлдик.

Ана шу тажрибаларимиз инвесторлар билан қандай ишлаш лозимлиги, инвестицияни иқтисодиётнинг қайси тармоҚига жойлаштириш муҳимлиги ҳамда хом ашё ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш учун нима қилишимиз кераклигини кўрсатди.

Инвестиция жараёнида энг муҳим масала — бу инвесторлар ишончи. Айтиш лозимки, инвесторларнинг ишончи фақатгина уларнинг ҳуқуқи қонун билан тизимли ҳимоялангандагина юзага келади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, инвестиция жараёнлари асосан 3 та,  “Инвестиция фаолияти тўҚрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўҚрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўҚрисида”ги қонунлар ҳамда 100 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинмоқда.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўзгарувчанлиги, қонунлардаги ҳаволаки нормалар кўплиги инвестициявий муҳитга салбий таъсир кўрсатиб, сармоядорларнинг ишончсизлигига сабаб бўлмоқда.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар, инвесторлар таклифлари соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, тизимга солиш, яхлитлаштириш ва инвесторларнинг фойдаланиши учун қулай шаклга келтириш зарурлигини кўрсатди.

Партиямизнинг бу борадаги хулосаси аниқ. Яъни қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш, янги иш ўринлари яратиш, қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолининг реал даромадларини ошириш мақсадида амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларини унификация қилиш ва такомиллаштириш орқали Инвестиция кодекси ишлаб чиқилиши зарур, деб биламиз.

O‘zLiDeP томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилган бу Кодексда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:

— давлат инвестиция сиёсатининг муҳим устувор йўналишларини аниқ белгилаш,

— қулай инвестиция муҳитини шакллантириш учун давлат ва маҳаллий бошқарув органларининг вазифалари ва мажбуриятларини аниқлаштириш,

— инвестициялар, инвесторлар турлари ва шаклларини аниқ белгилаш, инвестиция киритиш жараёни ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш,

— инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда ҳудудлар салоҳиятини, хом ашё, меҳнат ресурсларини ҳисобга олган ҳолда тақсимлаш тамойилига қатъий риоя этиш,

— инвестиция киритиш жараёнида инвесторларга ер участкалари, бўш бинолар ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш,

— инвесторларга Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ масалаларни акс эттириш,

— махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари мақомини аниқ белгилаш,

— валюта операцияларидаги устуворлик ва эркинликларни кўзда тутиш,

— инвестиция киритганлик учун солиқ ва бошқа турдаги имтиёзларни қўллаш қоидаларини аниқ белгилаш.

Биз Инвестиция кодекси қабул қилиниши инвестиция фаолиятини амалга ошириш эркинлигини таъминлаш, инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш, шунингдек, инвестициялар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этишига ишонамиз.

Атхам НАЗИРҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    291
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+