Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Б.Аралбаева Қонликўл тумани аҳолиси билан учрашди

27.11.2019, 10:23

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Б.Аралбаева  Қонликўл тумани аҳолиси билан учрашди

Қонликўл туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 7 – “Орол” сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Бибижан Аралбаева туман аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда асосан  номзоднинг ишончли вакиллари, туман аҳолиси ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Б.Аралбаева ўзининг сайловолди платформасида илгари сурилган устувор вазифаларни қайд этди.

Номзод ўз сайловолди дастурида аҳолининг айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг интеллектуал рейтингини кўтариш, бунда олий таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари сонини кўпайтириш ва янгидан олий таълим ўқувларини ташкил этиш,  ёшларнинг 50 фоизини олий маълумотли бўлишга имкон яратиш, масофадан туриб, замонавий олий таълим бериш ишларини жадал ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилган.

Партиядан кўрсатилган номзод Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бунинг учун ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, шу орқали янги иш ўринларини ва меҳнат миграциясини камайтириш, тозаланган ичимлик суви билан аҳолини тўлиқ таъминлаш чораларини амалга ошириш, аҳолининг айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Орол бўйи минтақасидаги экологик тизим ва биологик хусусиятларни сақлаш, ўсимлик ва ҳайвонат дунёсини муҳофаза қилиш, аҳолининг генафондини ва саломатлигини мустаҳкамлаш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш, туризмни ривожлантириш бунда Бўзотов, Мўйноқ, Қонликўл, Қўнғирот ва Шўманой туманларида туризмнинг барча турларини ташкил этиш  бўйича ўз мақсад ва вазифаларини илгари сурмоқда.

Учрашув жараёнида номзоднинг ишончли вакиллари жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда номзодни қўллаб-қувватлашга чақириб қолди.

       O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1168
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+