O‘zLiDeP номзоди олтиариқлик сайловчилар билан учрашди

27.11.2019, 10:25

O‘zLiDeP номзоди олтиариқлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 108-Олтиариқ сайлов округига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Баҳром Раҳмоналиевнинг олтиариқлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жумладан, бугун тумандаги 14-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тарғибот тадбирида номзод ҳудуддаги сайловчилар билан учрашиб, уларни ўз сайловолди дастури билан таништирди. Номзоднинг сайловолди дастурида ҳар жиҳатдан баркамол, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий қарашларга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал, маънавий салоҳиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш муҳим вазифалардан эканлиги белгилаб қўйилганлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

“Партиямизнинг сайловолди дастурида “Ҳар бир оила – тадбиркор” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, мактабдан бошлаб олий таълим муасассаларида ҳам тадбиркорлик дарсларини ўтиш, тўгараклар ташкил этиш, жумладан, Тадбиркорлар академиясини, соҳага қизиқаётган ёшлар учун эса консалтинг марказларини ташкиллаштириш ўрин олган”, деди номзод сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил май ойида вилоятимизга амалга оширган ташрифларида Олтиариқ тумани узумчиликка ихтисослаштирилиши айтиб ўтилган эди. Ҳозир туманда узумчиликни янада ривожлантириш, янги узум навларини яратиш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилаётгани буни партия қўллаб-қувватлаши ҳам таъкидланди.  

Айниқса, партиянинг ёшлар томонидан ўз бизнесини йўлга қўйиш, старт-ап лойиҳаларини амалга ошириш, ёшлар тадбиркорлиги кластерларини яратишга қаратилган чораларни қўллаб-қувватлаши иштирокчиларга манзур бўлди.

Номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари вилоят бўйлаб қизғин давом этмоқда.

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+