Видео: Депутатликка номзодлар тадбиркорлар билан мулоқот қилди
28.11.2019, 17:35
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз” шиори остида “Фаол тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш O‘zLiDePнинг асосий вазифаларидан бири” мавзусида тарғибот тадбири ўтказди.
“UZ TEKSTIL CHORTOQ” ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар қатнашди.
Тадбир давомида депутатликка номзодлар ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
“Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, бизнес юритишни олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Мен ҳам партия кўмагида давлат хусусий-шериклик асосида 100 ўринли боғча очиб, 24 нафар аёлларни иш билан таъминладим. Бўлажак сайловларда ҳам аёллар бандлигини таъминлаш ва аёл тадбиркорлар сафини янада кўпайтириш энг олий мақсадларимдан бири”, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Н.Аҳмаджонова.
Маълумот учун, мазкур корхона 2019 йилда ташкил этилган. Айни пайтда бу ерда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари Италия, Франция, Россия ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда. Асосийси, ушбу корхонада 750 нафар хотин-қиз доимий иш билан банд.
Учрашувда номзодлар сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқ билдирган ишончни оқласак, сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлади
10.01.2020, 15:09
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди
09.01.2020, 17:42
-
Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди
09.01.2020, 17:34
-
“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди
08.01.2020, 12:04
-
Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз
07.01.2020, 16:59
Фикрингизни қолдиринг