Ваъда ваъдалигича қолиб кетмоқда. Мутасаддилар ваъдасини бажармайдими?

28.11.2019, 17:59

Ваъда ваъдалигича қолиб кетмоқда. Мутасаддилар  ваъдасини  бажармайдими?

Халқ депутатлари Пахтакор туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Жўраевга “Самарқанд” МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Маълум бўлишича, маҳаллада ҳайдовчилару йўловчиларнинг асабига тегаётган ўнқир-чўнқир, қишда лой, ёзда тизза бўйи тупроққа айланадиган йўллар, афсуски, талайгина. Айрим ички йўллар нафақат транспорт воситалари, балки ҳатто одамлар юриши учун ҳам  яроқсиз бўлиб қолган. Лекин бу йўлларни таъмирлаш туман йўлсозларининг хаёлига ҳам келгани йўқ.

“Маҳалламиздаги “Улуғбек”  кўчасининг 1,7 километрлик қисми жуда ачинарли аҳволга келиб қолган. Майли ички йўлларни айтмай қўя қолай, лекин катта йўлларнинг ҳам аҳволи шундайда. Бироқ уни таъмирлаш шу пайтгача ҳеч кимнинг эсига келгани йўқ. Бўлмаса йўлларни таъмирлаб беришда кўмак сўраб, туман ҳокимлиги ва бошқа тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилганмиз. Аммо барча ҳаракатларимиз зое кетмоқда”, – дейди пахтакорлик А.Очилов.

Халқ вакили А.Жўраевнинг бу масала бўйича туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Н.Умматовга юборган депутатлик сўровидан сўнг, мутасаддилар ушбу йўллар 2019 йилги туман дастурига киритилганини айтиб, тез орада муаммони бартараф этишларини таъкидлаган эди. Аммо жорий йил якунига ҳам атиги бир ой қолди, лекин натижа йўқ.

Раҳбарларнинг осмонда юрадиган пайти ўтди. Бугун улар аҳоли билан юзма-юз бўлиб, муаммоларини амалий ҳал этиши керак. Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳам бу каби масалаларга эътибор қаратса, яхши бўларди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    936
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+