Бухоролик ўқувчилар совуқ хоналарда таълим оляпти. Муаммога ечим борми?

28.11.2019, 18:03

Бухоролик ўқувчилар совуқ хоналарда таълим оляпти. Муаммога ечим борми?

Бухоро туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби биноси бундан 3 йил аввал жуда абгор, ачинарли аҳволда эди. Деворлар дарз кетган, бинонинг умумий аҳволи ўқувчилар ҳаётига хавф соладиган даражада эди.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, бу бинони замонавий қилиб қайта қуриш 2017 йил Давлат дастурига киритилди ва қуриб битказилди. Мазкур таълим муассасасига 2017-2018 ўқув йилидан ўқувчилар кўчиб ўтиб, замонавий бинода таълим ола бошлади. Бироқ, эски бино гарчи яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлса-да, у 900 ўринли эди. Янгиси эса 420 ўринли қилиб қурилди.

Шу ўринда бир савол туғилади. Хўш, энди қолган 500 нафар ўқувчилар қаерда таълим олади?

Маълум қилинишича, ҳозирда деярли фаолият юритмаётган Бухоро туман педагогика коллежининг куз-қиш мавсумига тайёр бўлмаган қисми мактаб ўқувчилари таълим олиши учун ажратиб берилган. Лекин ўқувчиларнинг ушбу даргоҳда таълим олишлари учун етарлича шароитлар мавжуд эмас.

“Мана куз охирлаб, қиш ҳам кириб келмоқда. Кундан-кунга об-ҳавонинг совиб бораётганини инобатга оладиган бўлсак, бундай қийин шароитда — зах, совуқ хоналарда келажагимиз ворисларининг соғлиғи ёмонлашиб қолиши аниқ. Лекин бу масала ҳеч кимни қизиқтираётгани йўқ. Билмадик, бу ҳолат яна қачонгача давом этар экан”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Бафоев ушбу ҳолатни жойига чиқиб ўрганиб, бу масала бўйича туман халқ таълими бўлими мудири П.Холов билан суҳбатлашди.

“Агар имкони бўлса, бизга шу коллежни тўлиқлигича беришса. Унинг барча шароитларга эга, муҳими, қишнинг қировли кунларида иссиққина қисмида ўқувчиларимиз таълим олса яхши бўлар эди. Агар ушбу коллеж халқ таълими балансига ўтказилса, биз мактаб ўқувиларининг барчасини шу - битта бинога кўчириб ўтказар эдик. Коллежни исссиқлик манбаи билан тўлиқ таъминланмаган қисмидаги аҳволни ҳам яхшилашга қўлдан келганча ҳаракат қилардик”, – дейди П.Холов.

Ўрганишлар давомида ушбу муаммо юқори ташкилотлар, хусусан, Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳал қилиниши мумкинлиги аниқланди.

Умид қиламизки, бу масалага вилоят ва республика миқёсидаги мутасаддилар тез орада ижобий ечим топади.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1071
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+