O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 80 нафар хотин-қизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди

29.11.2019, 18:15

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 80 нафар хотин-қизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди

O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши вилоят онкология диспансери билан ҳамкорликда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этди.  

Кўрик давомида травматолог, невропатолог, терапевт, педиатр, акушер-гинеколог, кардиолог, лор ва хирурглар томонидан 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Саратон касаллиги тўсатдан пайдо бўлмайди, – дейди Бухоро вилоят онкология диспансерининг 1-тоифали онколог-маммолог шифокори Ш.Дурдуқулова. – Саратон — бу танадаги ички тўқималардан ўсадиган ўсма. Касалликка йўлиққан одам вақтида унга қарши курашса дардни енгади. Ракни келтириб чиқарадиган энг асосий сабаб, экологиянинг бузили­шидир. Экологик жиҳатдан тоза мам­лакатларда ҳам саратон учрайди, аммо нисбатан кам. Шу боис, бундай ҳолларда беморлар тезда шифокорга мурожаат қилиши керак”.

Кўрик давомида 12 нафар аёлда мастопатия касаллигининг илк босқичи борлиги кузатилди. Шунингдек, 15 нафар аёлнинг ички аъзосида яллиғланиш борлиги, 8 юрак етишмовчилиги, 4 нафарида мастопатия, 5 сурункали аднексит, 18 нафарида эса бачадон бўйни яраланган эктопияси касалликлари борлиги аниқланди.

Тиббий кўрик якунида касаллиги аниқланган хотин-қизларга тажрибали шифокорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.                

       М.ДЖУРАЕВА,

 O‘zLiDeP Бухоро шаҳар

Кенгаши масъул ходими   

  • Кўрилди
    1071
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+