Депутатликка номзодлар сайловчилар ҳузурида

29.11.2019, 18:21

Депутатликка номзодлар сайловчилар ҳузурида

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Абдулла Рўзметов сайловчилар билан учрашди.

Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалида  бўлиб ўтган учрашувда депутатликка номзоднинг ишончли вакили А.Рўзметовнинг таржимаи ҳоли билан сайловчиларни таништирди.

Қайд этилганидек, номзоднинг дастуридан ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғояларини рўёбга чиқариш, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим масалалар ўрин олган.

 “Учрашув давомида депутатликка номзод А.Рўзметовнинг сайловолди дастури билан яқиндан танишдик. Тўғриси, номзод дастурида илгари сурилган ғоялар бизни жуда хурсанд қилди. Нега десангиз, дастурда ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, айниқса, халқ учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва бошқа йўналишлар ўз ифодасини топган”, – дейди  сайловчилардан бири.

Учрашувда депутатликка номзод А.Рўзметов сайловчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.

 O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гавхар2019-12-02 09:46:46

Ассаломалекум сизлардан илтимос праписка муамосини һәм котарсангиз айникса ози номида кадастори болмаған фукоролар учун


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+