“Ойқирон”даги йўлларнинг бугунги аҳволи ҳеч кимни қизиқтирмайдими?

29.11.2019, 16:35

“Ойқирон”даги йўлларнинг бугунги аҳволи  ҳеч кимни қизиқтирмайдими?

Чортоқ тумани “Ойқирон” қишлоғи “Мустақиллик” кўчасидаги ички йўллар қарийб ўн йилдан буён таъмирланмаган. Ахир бу қишлоқларда ҳам мактабга илм олиш истагида қатновчи ўқувчилар бор. 

Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, кўп йиллардан бери аҳвол шу. Ёғингарчилик кунларда ҳатто бу кўчадан юриб ҳам бўлмайди. Кўчада хоҳ автомобилда, хоҳ пиёда юринг, ҳаракатланишга қийналиб қолишингиз аниқ.

“Кўчанинг бир чеккасидан аҳоли учун ичимлик суви қувурлари ўтказилган бўлиб, улар яхши кўмилмагани сабабли қувурлардан тоза ичимлик суви сизиб чиқмоқда. Бу эса йўлнинг аҳволини янада ёмонлаштиряпти. Бу масала бўйича бир неча марта туман ҳокимлигига мурожаат қилдик, натижа бўлмади. Шундан сўнг партия туман Кенгашидан кўмак сўрадик”, – дейди чортоқлик фуқаролардан бири.

 Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан халк вакили А.Отаханов жорий йил 17 сентябрь куни Чортоқ туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонасига мурожаат қилган. Депутат сўровига бу муаммо тез орада ҳал этилиши айтилган бўлса-да, лекин натижадан дарак йўқ.

Мутасаддилар айни ҳолатларни назоратга олиб, муаммони ижобий бартараф этса мақсадга мувофиқ бўларди.

 O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    919
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+