Номзодлар сайхунободлик сайловчилар билан учрашди

30.11.2019, 15:24

Номзодлар сайхунободлик сайловчилар  билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Иномжон Усмонов Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда депутатликка номзоднинг ишончли вакили М.Ширинбоев йиғилганларни И.Усмоновнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Дастурда давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, замонавий халқаро стандартлар ва корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, хусусий тадбиркорлик ва ташаббускорликни  қўллаб-қувватлаш, давлат харидларининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлат мулки хусусийлаштирилиши таомилини кенгайтириш ва соддалаштириш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

“Биз тадбиркорлик субъектларини хусусийлаштиришдан кейинги таъсирчан ёрдам кўрсатиш, хусусийлаштирилган корхоналар негизида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз. Шунингдек, кичик бизнеснинг, айниқса, иш билан банд ходимлар сони, умумий пул айланмаси, саноатни ривожлантиришга ҳиссаси, иқтисодиётга инвестициялар киритиши каби кўрсаткичлар бўйича ҳамда мамлакат ЯИМ улушини ривожланган мамлакатлар даражасига кўтариш тарафдоримиз”, – дейди депутатликка номзод И.Усмонов.

Учрашувда шунингдек, партия сайловолди дастури ва янги сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

                                  O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    197
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+