Томорқа – туганмас хазина

24.12.2017, 13:51

Томорқа – туганмас хазина

Дилбархон Шодмонова Жалақудуқ туманининг Қораёнтоқ маҳалласида истиқомат қилади. 30 сотихдан иборат томорқасидаги помидор, бодрингдан бўшаган ерда саримсоқпиёз етиштирмоқда. Даромадидан оила эҳтиёжидан ортиб, қўни-қўшни, маҳалла-кўйга ҳам улашмоқда.

-Томорқачиликнинг ҳадисини олганимиздан буён оила аъзоларимиз билан қўшимча даромад топаяпмиз, - дейди қўшни хонадон соҳибаси Ойдиной Патидинова. – Ўғлим бир неча йиллардан бери хорижда ишларди. Ўтган йили уйга қайтдию, ўша даромадни томорқачиликдан топа бошлади. 10 сотих томорқамизнинг 4 сотихида лимонария ташкил қилдик. Қолган ерга помидор, бодринг, булғор қалампири экиб, ҳосилидан 4-5 миллион сўм даромад қилганимизда, ўғлимнинг энди хорижга бориш фикри ўзгарди. Ҳозир қайта экин сифатида кўкатлар етиштиряпмиз.

Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанада сўзлаган маърузасида ҳамда партиянинг “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Жалақудуқ туманидаги Қораёнтоқ маҳалласи хонадонларида бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда томорқачилик ортидан барака топаётган аҳоли вакилларининг мамнуниятларига гувоҳ бўлдик. Бу борада партиянинг Андижон вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириб бораётганини алоҳида таъкидлаш керак. Лойиҳа ўзида томорқанинг туганмас хазина эканлиги ифода этибгина қолмай, аҳолига ундан фойдаланиш сирларини, экин турини тўғри танлаш билан ер унумдорлигини ошира олиш қобилиятларини, асосийси, томорқа даромадини ошириш мақсадларига хизмат қилмоқда.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2895
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+