Олтинсойдаги муаммолардан сектор раҳбарлари бехабарми?

02.12.2019, 16:50

Олтинсойдаги муаммолардан сектор раҳбарлари бехабарми?

Халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, оғирини енгил қилиш аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Зеро, ўзаро мулоқотлар давомида оддий одамларни қийнаётган кўплаб муаммолар ҳал этилаётир. 

Аммо, ҳали ҳам жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида камчиликларга йўл қўяётган, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш масаласига сусткашлик билан ёндашаётган масъуллар борки, уларнинг бепарволиги туфайли кўплаб одамлар сарсон бўлмоқда.

Гап шундаки, халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Жумаевга “Хўжасоат” қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Унда айтилишича, қишлоқ аҳли бир неча йилдан буён электр таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда. Сабаби ҳудуддаги трансфарматор яроқлик муддатини ўтаб бўлган. Шу боис ҳудудда тез-тез чироқ ўчиб туради, баъзан ҳафталаб “свет” бўлмайди. Мазкур масала бўйича тегишли идораларга кўп бор мурожаат қилинганига қарамай муаммога ҳалигача ечим топилгани йўқ.

Ушбу ҳолатни ўз назоратига олган халқ вакили Б.Жумаев ечими бўйича жорий йилнинг сентябрь ойларида туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Аммо орадан қарийб уч ой вақт ўтдики, натижа йўқ. 

“Сўнгги уч йилда раҳбарларнинг жойларга тушиб, ҳалқ билан мулоқот қилаётганини, чекка-чекка қишлоқларда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этаётганини телевидение орқали кўриб, эшитиб турибмиз. Лекин бизнинг қишлоғимиздаги муаммолар мана шунча йиллардан буён батараф этилмаяпти. Нима биз тумандаги секторлар халқ билан мулоқот қилишни билмайдими ёки уларга одамларнинг қандай шароитда яшаётгани қизиқ эмасми? Ахир бу муаммодан нафақат аҳоли, балки тадбиркорлар ҳам азият чекмоқда-ку!”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

“Хўжасоат”ликларнинг қўшимча қилишича, ҳудуддаги  симёғочлар ҳам эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Устига устак симёғочларнинг аксарияти аҳоли уйларига яқин жойлашган. Энг ёмони, айрим симёғочлар қулаб кетган. Фуқаролар, айниқса, ёш болалар мактабга шу йўлдан қатнашади. Лекин мутасаддилар шуни била туриб, масалага панжа ортидан қарамоқда. 

Ўйлаймизки, мақолада кўтарилган муаммолар тез орада бартараф этилади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1053
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сарвар2020-03-08 21:00:56

Олтинсойда айнан Хужасаотда бажарамиз киламиздан нарига утмайди. Амалда бажарилмайди. Хужасаот ортда колиб кетиябди эьтибор каратилиб ривожланиш булса яхши буларди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+