Депутатликка номзодлар сайловчилар ҳузурида

02.12.2019, 17:46

Депутатликка номзодлар сайловчилар  ҳузурида

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 17-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси А.Хаитов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ғ.Мадаминов, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзодлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов бўлажак сайловларга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини айтиб, партия сайловолди дастурида белгиланган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Тадбирда таъкидланишича, партия дастурида ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, бизнес юритишни олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларини хусусийлаштиришдан кейинги таъсирчан ёрдам кўрсатиш, хусусийлаштирилган корхоналар негизида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган. 

Тадбирда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод И.Холматов, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига номзодлар А.Абдурахимов, Л.Юлдашев ва Х.Ашировалар ўз олиб, ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.  

Тадбирда сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга партия вакиллари атрофлича жавоб қайтарди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+