Андижонда “O‘zLiDePга овоз беринг” шиори остида акция ўтказилди

03.12.2019, 17:34

Андижонда “O‘zLiDePга овоз беринг” шиори остида акция ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “O‘zLiDePга овоз беринг” шиори остида акция ўтказилди.

Андижон шаҳридаги Марказий бозор ҳудудида ташкил этилган акцияда доирасида “Менинг биринчи овозим” шиори остида ўтказилган сўровноманинг аҳамияти, айниқса, муҳим бўлди.

“Сўровномаларни таҳлил қилганимизда, шу ҳудуднинг ўзидаёқ 200 нафарга яқин тарафдор йигит-қизларимиз илк марта сайловда иштирок этаётгани маълум бўлди. Акциямиз доирасидаги тарғибот тадбирлари ёшларимизни кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб этиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ёшларнинг ролини кучайтириш масалаларини турли слайдлар, “Интерьвю бериш”, “Тасаввур қилинг: сиз депутатсиз...” интеллаектуал ўйинларини ўзида ифода этди”, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири Элёрбек Авулов.

“Илк марта ушбу сиёсий жараёнда қатнашаман, – дейди Марказий бозорга харид учун келган избосканлик Умида Бакирова. – Очиғини айтаман, партиялар, депутатлар тўғрисида у қадар кўп билмасдим. Бугунги акцияда саволларимга тўла жавоб топа олдим”.

Сайловолди тадбирлар вилоятнинг барча жойларида кенг кўламда давом этмоқда.

Абдулвосит ҚОБИЛЖОНОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши масъул ходими

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+