O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов наманганлик сайловчилар билан учрашди

03.12.2019, 17:53

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов наманганлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаркати – Ўзбекистон  Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодлар наманганлик сайловчилар билан учрашди.

Уйчи туманидаги “Само тикув текстил” ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб ўтган учрашувда депутатликка номзодлар йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан таништирди. 

Учрашув давомида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов корхона фаолияти билан танишар экан, партия сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар халқимиз турмуш даражасини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

“Уйчи тумани асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Шу боис ҳудудда саноат корхоналарини кўпайтириш лозим. Бу борада 38 гектар майдонда кичик саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар бошланган. Партиямиз аҳолини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ривожи учун янада қулай шароитлар яратишда кўмакдош бўлади”, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов.

Шу куни Актам Хаитов бошчилигидаги партия фаоллари Уйчи тумани “Хизиробод” тантаналар мажмуасида жам бўлган фуқаролар билан ҳам учрашди.  

Мулоқотлар давомида 49-Уйчи сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Б.Мирзамованинг ишончли вакили сўзга чиқиб, сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Учрашувда сўз олган халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлигига номзодлар М.Турғунова ва А.Абдуллаевлар ўзининг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар хусусида фикр билдирди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1649
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+