Ногиронлиги бор шахслар ва аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатлами бандлигини таъминлаш O‘zLiDePнинг устувор вазифаси (+ВИДЕО)

03.12.2019, 18:43

Ногиронлиги бор шахслар ва аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатлами бандлигини таъминлаш O‘zLiDePнинг устувор вазифаси (+ВИДЕО)

3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан жойларда хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. O‘zLiDeP Наманган вилояти ва Поп тумани Кенгашлари ҳам сана муносабати билан тумандаги “Поп туман эркаклар Мурувват уйи”да катта байрам тадбирини ташкил этди.

Тадбирда  O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов имконияти чекланган, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси ўзининг сайловолди дастурида имконияти чекланган, ногиронлиги бор шахслар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси, деб ҳис этишлари, айниқса ногиронлиги бор шахслар ва аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатлами бандлигини таъминлаш, уларни ўз бизнесларини йўлга қўйиб, келажакларини ўз қўллари ва ҳаракатлари билан барпо этишлари учун реал шарт-шароитларни яратишни асосий вазифаларидан бири сифатида илгари сурмоқда.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига партиядан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

O‘zLiDeP фақат байрам тадбирларида эмас, доимо бизнинг Мурувват уйимизга ташриф буюриб, беморларимиз ҳолидан тез-тез хабар олиб, кўнгилларини кўтариб туришади, - дейди “Поп туман эркаклар Мурувват уйи” раҳбари, 44-Сардоба округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига партиядан кўрсатилган номзод Моҳиниса Марипова. - Бугунги ташрифдан жуда хурсанд бўлдик. Қанча тадбиркор кўп бўлса, шунча яхши, тадбиркорларимиз бор экан имконияти чекланган инсонлар ҳеч қачон беэътибор қолмайди. Чунки саҳоват ва меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан биридир.  

Байрамда имконияти чекланган ҳамшаҳарларимиз қалбларига қувонч улашиш мақсадида совға саломлар улашилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+