O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват уйи”га борди

04.12.2019, 11:30

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов Қўрғонтепа  туманидаги “Мурувват уйи”га борди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват уйи”да хайрия тадбири ўтказди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов партия сайловолди дастури ҳақида йиғилганларга қисқача маълумот бериб, болажонларга турли қимматбаҳо совғалар улашди.

Болажонларнинг нигоҳларидаги қувонч, юзларидаги миннатдорлик ифодаси, айниқса, партия томонидан кийим-бош ва кичкинтойларнинг кўнглини олувчи турли совғалар тарқатилганда яққол намоён бўлди.

“Ташрифимизнинг илк кунини бежиз ушбу муассасадан бошламадик. Биз эзгу ишнинг бошидамиз. Хайрли тадбиримиз, ўйлайманки, шу йўлда сафдошларимизга қанот бағишлайди. Меҳрга муҳтож фарзанд, инсон борки, эътиборимизда. Муҳим сиёсий жараёнлар авжида номзодларимизнинг сайловчилари билан учрашуви учун мазкур масканни танлаганимиздан ҳам муддао аслида яхшиликнинг парвози бўлди”, – дейди А.Хаитов.

Учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 17-Қўрғонтепа сайлов округидан кўрсатилган номзод Зулҳумор Авазова иштирокчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирди. 

Маълумот учун, бугун вилоятда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 14 та округ, халқ депутатлари вилоят Кенгаши сайловини ўтказувчи 60, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказувчи 451 ҳамда 827 та сайлов участкалари ташкил этилган.

Муяссар УМИРЗОҚОВА,

O‘zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1084
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+